Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ҳақиқат шуки, ўлим битта, унинг сабаби ҳам битта. У ҳам бўлса, ажалнинг етишидир. Ўлдирувчи ва уни бевосита юзага келтирувчи Оллоҳ Cубҳонаҳу ва Таолодир. Чунки бир нарса сабаб бўлиши учун у сабаб қилинаётган нарсани аниқ келтириб чиқариши керак. Сабаб қилинаётган нарса албатта ўзининг сабабидан келиб чиқади. Ҳолат эса бунинг акси. Чунки одатда бир нарса ҳосил бўладиган хос шароитнинг хос ҳолати бор. Лекин у гоҳида ҳосил бўлмайди. Масалан, ҳаёт жонзотларнинг ҳаракати учун сабабдир. Ҳаёт бор экан, ҳаракат содир бўлади, агар ҳаёт бўлмаса, ҳаракат тўхтайди. Масалан, қувват мотор ҳаракати учун сабабдир, агар қувват мавжуд бўлса, мотор ҳаракатланади, агар йўқолса, ҳаракат тўхтайди. Ўсимлик ўсишига нисбатан ёмғир, аксинча, бир ҳолат, ўсиш сабаби эмас. Чунки ёмғир ўсимликни ўстиради, лекин гоҳида ёмғир ёғадию, ўсимлик ўсмайди. Гоҳида ўсимлик ёзги ўсимликларга ўхшаш ёмғирсиз ҳам, ернинг намидан ўсаверади. Худди шунга ўхшаш вабо касали, ўқ тегиш ва бошқалар ҳам юз берса-да, улардан ўлим ҳосил бўлмайди. Гоҳида эса буларсиз ҳам ўлим юз беради.

 

Ўлимни келтириб чиқараётган нарсаларни кузатган одам юқоридагиларга воқеда гувоҳ бўлади. Гоҳида сабаблари юз берадию, лекин ўлим ҳосил бўлмайди. Гоҳида бу нарсаларсиз ҳам ўлим юз беради. Масалан, бир кишига пичоқ урилади, табиблар унинг ўлишини айтишади. Лекин пичоқланган киши ўлмай, тузалиб кетади. Гоҳида ўлим ҳеч қандай зоҳирий сабабсиз юз беради. Масалан, бир кишининг юраги тўсатдан уришдан тўхтайди ва у дарҳол ўлади. Жамики табибларга эса одатда юрак тўхтаб қолиш сабаби аён бўлмай қолади. Бунга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. Табиблар ва оламдаги шифокорлар бу каби минглаб ҳодисаларнинг гувоҳи бўлишган. Гоҳо аниқ ўлимга олиб борадиган нарса юз беради-ю, лекин одам ўлмай қолади. Гоҳида эса ҳеч қандай сабаб зоҳир бўлмай ҳам ўлим юз бераверади. Шунинг учун ҳамма табиблар ўз тиббий таълимотларига қараб, фалон касал ўлади, ундан фойда йўқ дейишади. Лекин у тузалиб кетади. Гоҳида фалончи тузалиб кетади, ҳеч қандай хатар йўқ, хатарли даврдан ўтди дейишади, сўнг касали қайта қўзиб, одам ўлиб қолади. Булар одамлар ва табиблар тарафидан кузатилган воқеалардир. Бу нарса ўлимни келтириб чиқараётган нарсалар ўлимнинг сабаби эмаслигига очиқ далолат қилади. Чунки у ҳолда ҳеч қачон ўлим чекинмас ва ундан бошқа сабабсиз юз бермас эди. Бир марта бўлса ҳам шу нарсалар туфайли ўлим юз бермаганлиги улар ўлимга сабаб эмас, балки ўлимни келтириб чиқараётган ҳолат эканлигига далолат қилади. Демак, ўлимни келтириб чиқарадиган ҳақиқий сабаб у эмас, ундан бошқа нарса. Айтиш мумкинки, одатда ўлим юз беришида нарсалар эмас, ҳолат сабаб бўлади. У гоҳида ўлимни келтириб чиқармайди. Лекин мушоҳада қилинган кўп сабаблар борки, улардан ўлим аниқ юз беради. Демак, мана шулар ўлимнинг сабаби. Масалан, бўйинни кесиш ва бошни танадан узиб ташлашдан ўлим аниқ ҳосил бўлади, чекинмайди. Юракнинг тўхтаб қолишидан қатъиян ўлим ҳосил бўлади, чекинмайди. Шунга ўхшаш, инсон танасидаги аъзолардан жудо бўлиш орқали ўлим юз беради. Демак, ўлимнинг сабаби мана шулар. Айтамизки, бўйинга қилич билан уриш ўлим ҳолати, ўлимнинг сабаби эмас. Юракка пичоқ

 

67-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260